

Гуруҳ ва 1/8 финал босқичида инглизлар мухлислар кутган ўйинни намойиш қила олмади ва кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Бўлажак баҳсда мураббий 4 нафар эмас 3 ҳимоячи билан ўйнаши мумкин. Фил Фоден эса марказроққа сурилиб, Жуд Беллингем билан боғлам ҳосил қилиши кутилмоқда.
Марк Гэхи карточкалари кўпайиб кетгани туфайли ўйинни ўтказиб юборади, унинг ўрнини катта эҳтимол билан Эзри Конса эгаллайди. Кайл Уокер ҳам ҳимоя марказига кўчиши мумкин.



