UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  3 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  23 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  10 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

Сардор Мирзаев: "Мақсадимиз қисқа фурсат ичида якдил жамоага айланиш" Янгиликлар

Сардор Мирзаев: "Мақсадимиз қисқа фурсат ичида якдил жамоага айланиш"

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" янги мавсумга тайёргарликни Туркияда олиб боряпти.

"Темирйўлчилар" Анталия йиғини доирасида ҳозирча иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Жамоа ушбу мавсум ҳисобидан илк расмий ўйинини 23 февраль куни Ўзбекистон Суперкубоги учун кечадиган беллашувда АГМКга қарши ўтказади.

Бу ўйинга, қолаверса бутун мавсумга тайёргарлик қандай кетаётганини билиш мақсадида жамоа етакчиларидан бири Сардор Мирзаевга юзландик.  

- Сардор, янги мавсумга тайёргарлик қандай кетяпти?
- Тайёргарлик яхши бўляпти. Ўтган мавсумдан кейин жамоамизда бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Баъзи футболчилар кетиб, ўрнига янгилар келиб қўшилди. Энди бу - футбол, ўзгаришлар ҳар доим бўлган. Янги йилдан сўнг дастлабки йиғинни Дубайда ташкил қилгандик. Бунда баъзи футболчилар йўқ эди, ҳозир эса ҳамма жамоа сафида биргаликда машғулот ўтказяпти.

- Туркия йиғинида асосий эътибор нималарга қаратиляпти?
- Дубайдаги йиғинда кўпроқ жисмоний тайёргарлик устида ишлагандик, бу ерда эса асосан тактика бўйича машғулотлар олиб боряпмиз. Ўртоқлик ўйинлари орқали бир-биримизни тушунишга ҳаракат қиляпмиз.

- "Локомотив" ҳозирча Анталияда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди. Шу ўйинлар ҳақида фикрингиз?
- Бу ерда аввалига Москванинг "Динамо" клубига қарши, ундан кейин Қозоғистоннинг "Астана" клуби билан куч синашиб кўрдик. Ҳар иккала баҳс 1:1 ҳисобида якун топди. Яхши биласиз, ўртоқлик ўйинларида натижа унчалик муҳим эмас. Асосий эътибор жамоа ўйини сифатини оширишга қаратилган. Ҳар иккала баҳсда тактик футбол кўрсатишга ҳаракат қилдик.

- Жамоа мавсумга қанчалик тайёр деб ўйлайсиз?
- Буни расмий беллашувлар бошлангач билиб оламиз. Жорий йил ҳисобидан илк расмий учрашувни Ўзбекистон Суперкубоги доирасида 23 февраль куни АГМКга қарши ўтказамиз. Шу ўйинни ҳам ўз фойдамизга ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Ундан кейин олдинда Осиё чемпионлар лигаси ва ички беллашувлар кутиб турибди.

- Янги келиб қўшилган футболчилар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Шуни айтишим мумкин, жамоадаги ҳамма бор кучи билан ҳаракат қиляпти. Муҳими, янги футболчилар тезда "Локомотив"га мослашиб кетишди. Таркибимизда янгилардан Азиз Ҳайдаров, Арслонмурод Омонов, Йован Жокич, Филип Райевац, Жавоҳир Илёсов, Жамшид Искадеров, Даврон Ҳошимов каби футболчилар машғулот олиб боряпти. Мақсадимиз қисқа фурсат ичида якдил жамоага айланиш.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика