Сане сонидан жароҳат олди
17 окт 2022 18:33
Янгиликлар
"Бавария" чап қанот вингери Лерой Сане Германия чемпионатининг 10-тури доирасидаги "Фрайбург"га қарши ўйинда (5:0) жароҳат олди ва ўйиннинг 76-дақиқасида алмаштирилди.
Мюнхенликлар матбуот хизмати хабарига кўра, 26 ёшли германияликда сонининг орқа қисми шикастлангани аниқланган.
"Bild" маълумотларига қараганда, футболчи тахминан 3 ҳафтани ўтказиб юборади, бу эса германиялик футболчига Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги Жаҳон чемпионати бошланишига қадар ўз вақтида тикланиш учун вақт топиш имконини беради. Турнир 20 ноябрь куни бошланади.
Сане жорий мавсум "Бавария" сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар