Санчо МЮга ўтишга жуда ҳам яқин
26 июн 2021 10:38
Янгиликлар
Санчо МЮга ўтишга жуда ҳам яқин
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.
Футболчи Англия клубига ўтишга яқин. Яқин кунларда томонлар битимнинг сўнгги тафсилотларини муҳокама қилишади ва Санчо расман МЮ ўйинчисига айланади.
Хабарларга кўра, "Боруссия" 21 ёшли хавбек учун бонусларсиз 95 миллион евро олишни хоҳламоқда.
Санчо ўтган мавсум Бундеслига доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 11та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар