UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Самвел Бабаян: "Бунёдкор"ни мағлуб этиш ёқимли" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бунёдкор"ни мағлуб этиш ёқимли"

“Пахтакор” – “Бунёдкор” (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Самвел Бабаян иштирок этди.
"Бунёдкор"ни мағлуб этиш ёқимли. Бу жамоа сўнгги йилларда бизга жуда ҳам кескин қаршиликлар қилиб келди. Бугун эса биз уларни мағлуб этганимиз яхши бўлди. Шу билан бирга чемпионлик пойгасида иштирок этишимиз учун керакли очкони қўлга киритдик. Четлатишдан кейин тўпни ўз назоратимиз остига олишга қарор қилдик. Шундай бўлди ҳам, ўйинни бошқарган ҳолда таймнинг сўнгги дақиқасида гол урдик ва иккинчи бўлимга бошқача кайфият билан тушдик", - дейди Самвел Бабаян.

- "Пахтакор"га битта мураббий керак деб ўйламайсизми, бу натижа учун эмас, футболчиларнинг маҳоратини ошириш учун?
- Сизни бир маротаба машғулотларимизга келишингизни сўраган бўлар эдим. Масалан Сергеев билан олиб борилган ишларни кўрардиз. У мавсум давомида деярли гол урмади бугун эса ўз маҳоратини кўрсата олди. Ҳозир Сергеев билан базада алоҳида, якка тартибда шуғулланяпмиз. Шундай экан, футболчиларнинг маҳорати борасида иш олиб боряпти. Бугун майдонга тушган футболчилар ичидаги 7 нафар футболчимиз ўз тарбияланувчиларимиз, улар ўсишда давом этяптилар. Шунинг учун бизга бироз қийин бўляпти.

- Солиевни майдонга тушириш ҳужумни кучайтиришмиди ёки Исматуллаевни иккинчи огоҳлантиришдан асраш?

- Йўқ, Акбар жароҳат олди. Шунинг учун Солиевни майдонга туширдик.

- Академия ҳақида гапирдингиз, бизда неча ёшни, ёш деб ҳисоблаш мумкин?
- Қачонки терма жамоада улар муқим ўрин эгалламагунларича. Биз бу жамоа билан мухлислардан вақт сўрашимиз мумкин. Лекин шу ҳолатимизда ҳам футболчиларни чемпионлик учун курашишлари лозимлигини уқтирамиз. Терма жамоага футболчи тайёрлаш бизнинг вазифамиз. Чунки бу эрда хатога йўл қўйган футболчи терма жамоада ҳам хато қилиши мумкин. Терма жамоага эса тайёр ҳолатда бориш керак. Биз бу борада ишлаймиз.

- Гейнрих "Пахтакор"га ўтиши мумкин эдими?

- "Пахтакор" Гейнрихнинг жамоаси! У доимо уйига қайтиши мумкин, аммо футболчини ёши ўтар экан, моддий томондан ўзини яхшилаб олиши керак. Шунинг учун мен Гейнрихни қўллаб-қувватлайман ва у бизга содиқ бўлган камдан-кам ўйинчилардан бири эканлигини таъкидлаб ўтишим мумкин.

- Ҳужум ташкил этиляпти-ю, аммо якун йўқ, нима ҳалақит қиляпти?

- "Бунёдкор"ни кучли жамоа эканглигини унутмаслик керак. Ундан ташқари Жамшидни ўзида иккита имконият бўлди. Бундан бошқа вазиятлар ҳам бўлди гол уриш учун, аммо... Лекин шунда ҳам учта гол ура олганимизни инобатга олиш керак.
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика