

Мавсум сўнгида уни "Арсенал"дан ижараси якунига етади.
"Ҳеч қачон менга бу ерда яхши эканлигини яширмаганман. Олдинда мени нима кутаётганини билмайман, ҳали икки ой бор. Энг асосийси - Чемпионлар Лигасига чиқиш ва Конференциялар Лигасида имкон борича олдинга бориш.
"Арсенал" ва "Марсель" ўртасидаги музокаралар кейинроқ, май охири-июнь бошида бўлади деб ўйлайман. Бу ерда қолиш умуман ёмон бўлмас эди, аксинча, шаҳарни, жамоадаги дўстларни ва мураббийни биламан. Аммо, бу ерда барчаси менга боғлиқ эмас", - дейди Салиба.
Салиба ўтган ҳафтада илк бор Франция терма жамоасидан чақирув олди.



