Сака машғулотларга қайтди: "Реал"га қарши ўйнайдими?
28 мар 14:41
Янгиликлар
Сака машғулотларга қайтди: "Реал"га қарши ўйнайдими?
"Арсенал" вингери Букайо Сака жарроҳлик амалиётидан сўнг машғулотларга қайтди.
Сака ўзининг Instagram саҳифасида машғулотдан лавҳа билан бўлишди: "Яна бир бор салом", деб ёзди. Лондонликлар етакчиси формасини тиклаб, "Реал"га қарши Чемпионлар Лигаси 1/4 финалига тайёр бўлишига умид қилмоқда.
23 ёшли футболчи 21 декабрь куни ўтказилган "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда (5:1) жароҳат олиб, операцияга муҳтож бўлган эди.
Сака узоқ вақт майдонга тушмаганига қарамай, 16 ўйинда 5 та гол ва 10 та голли узатма билан "Арсенал"нинг Премьер-лигадаги энг яхши тўпурари бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ чорак финалидан ўрин олган "Арсенал" – "Реал" беллашуви 8 апрель куни бўлиб ўтади. Унгача "тўпчилар" АПЛ доирасида "Фулхэм" ва "Эвертон"га қарши ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар