Рустам Умаров: “Россияда менга фуқароликни таклиф қилишган”
30 мар 2014 15:24
Янгиликлар
Рустам Умаров: “Россияда менга фуқароликни таклиф қилишган”
Футзал терма жамоамиз сардори, ўтган мавсумни Қозоғистоннинг “ОзенМунайГаз” жамоаси таркибида ўтказган дарвозабон Рустам Умаров айни пайтда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси билан бирга.
Бугунги суҳбатдошимиз ўзбек футзалининг энг кўзга кўринган юлдузларидан бири – Рустам Умаров.
- Одатга кўра, дастлаб футзалга қандай қилиб кириб келганингиз ҳақида гапириб берсангиз?
- 2001 йил Наманган давлат жисмоний тарбия университетига ўқишга кирганман. Ўша йили университетда “Лочин” футзал жамоасини ташкил қилишди. Бу жамоанинг футзал бўйича олий лигада иштирок этишига рухсат беришди. “Лочин” жамоасига мени чақиришди ва мен ўзимни синаб кўриш учун бу таклифни қабул қилдим. Унгача эса катта футбол бўйича Ўзбекистон биринчи лигаси вакили “Мингбулоқ” жамоаси таркибида ўйнаб юрганман.
“Лочин” таркибида турнирларда қатнашдим. Мураббийлар эътиборига тушдим ва мени терма жамоага чақиришди. Бу 2001 йил охири ва 2002 йил бошларида эди. Шу тариқа, университет жамоаси таркибида ўйнаб юриб мини футболга кириб келдим.
- Кейинги фаолиятингиз қай йўсинда кечди?
- 2002 йилда терма жамоа билан Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Индонезияга бордик. Ундан сўнг, Қозоғистонда бўлиб ўтган турнирда қатнашдик. Ўша турнирда мураббийлар назарига тушдим ва мени Қозоғистонга таклиф қилишди. Остонанинг “Аксауит” жамоасига бордим. У ерда 2 йил тўп тепдим ва 2004 йилда Ўзбекистонга қайтиб келдим. Ўша йили Зарафшонда “Строитель-Зарафшон” жамоаси ташкил қилинди. Жуда яхши шароитлар, имкониятлар, молиявий томондан ҳам Қозоғистондаги билан деярли бир хил таклиф билан чиқишди. Шунинг учун ҳам ўз уйимда ўйнашни мақул кўрдим. “Строитель-Зарафшон” жамоасида 2008 йилгача тўп тепдим. 4 йил кетма-кет иккинчи ўринни олганмиз, лекин чемпион бўлиш насиб қилмаган.
- Россия чемпионатига қандай бориб қолгансиз?
- 2008 йил терма жамоа билан йиғин ўтказиш учун Россияга бордик. Ўша ерда йиғин ва ўртоқлик ўйинларимиз давомида махаллий мураббийлар эътиборига тушдим. Уфанинг “Динамо-Тималь” жамоаси билан шартнома имзолаб, у ерда бир йил ўйнадим. 2008-2009 йилги мавсумда уфаликлар сафида барча ўйинларда асосий таркибда ўйнадим. Ўзимни яхши томондан кўрсата олганим учун Москванинг ЦСКА клубидан таклиф олдим. “Армиячилар” элит жамоа бўлгани учун дархол таклифни қабул қилдим. 2009-2010 йилги мавсумни ЦСКА таркибида ўтказдим.
- ЦСКАдаги фаолиятингиз давомида кўп нарса ўрганганман дея кимларни кўрсата оласиз?
- Жамоанинг ўша пайтдаги асосий дарвозабони Олег Толстихиндан жуда кўп нарса ўргандим, дарвозабонлар бўйича алоҳида мураббийимиз бўларди. Ундан ҳам кўп жиҳатларни ўзлаштирганман.
- ЦСКАдан нима сабаб кетдингиз?
- Очиғи ҳужжатлар билан боғлиқ муаммо чиқди. Россия чемпионатига Бразилия, Португалия, Испаниядан легионерлар кела бошлади, бу эса рақобатни кучайтириб юборди. Улар анча кучли ва катта маблағ эвазига келишади. Шунинг учун уларнинг асосий таркибда тушиш эҳтимоли катта. У ерда қолиб рақобатлашиш жуда ҳам қийин. Кейин улар менга фуқаролик қабул қилишни таклиф қилишди. Мен эса уларнинг таклифини қабул қилмадим, фақатгина Ўзбекистон терма жамоаси учун ўйнашимни айтдим.
Шу тариқа, 2010 йили “Ардус”га қайтдим ва Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Осиё чемпионлар лигасида 2011 йил гуруҳдан чиқа олмаганмиз. 2011-2012 йилги мавсумни ижара асосида “Бунёдкор”да ўтказдим. 2012 йил Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш учун яна “Ардус” сафига қайтдим. Чемпионлар лигасида жуда ҳам омадли иштирок этдик. Ўша пайтда жамоада Александр Петров бош мураббий, Хосе Мендез эса ёрдамчи эди. Муваффақиятли ўйинлардан сўнг финалда Эроннинг “Гити Пасанд” жамоаси билан бахс олиб бордик. Жуда чиройли ўтган учрашувда форслар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биз эса имкониятларимизнинг жуда кўпидан фойдалана олмадик.
Чемпионлар лигасидан кейин “Ардус” янгидан жамоа тузишни бошлади, ёшларга имкон бериб тажрибали футзалчиларнинг барини қўйиб юборди. Мен 2012-2013 йилги мавсумни “Локомотив” сафида ўтказдим. У ерда ҳам чемпион бўлдик. 2013 йилда эса Қозоғистоннинг “ОзенМунайГаз” клубидан таклиф тушди ва мен бу таклифни қабул қилдим. 2013-2014 йил мавсумни ўша ерда ўтказдим, афсуски жамоа плей-оффга йўлланма берувчи дастлабки тўрт ўринга илина олмади. Ўз-ўзидан биз учун мавсум якунланди. Шуҳрат Тожибоев ва мен Тошкентга қайтиб келдик. Нодир Элибоев эса соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб эртароқ қайтиб келган эди.
- “ОзенМунайГаз” билан шартномангиз тугадими?
- Ҳа, шартнома муддати ўз ниҳоясига етди. Тошкентга қайтиб келганимда Ўзбекистон чемпионатининг плей-офф ўйинлари бошланай деб қолганди. Абдулла Бўриев мени “Бунёдкор”га чақирдилар, айрим бандларни келишиб олганимиздан сўнг “қалдирғочлар” билан 3 ойлик шартнома имзоладим.
- 2012 йилда дунёнинг энг яхши футзал дарвозабони номинациясига номзодингиз қўйилган эди.
- Ўша йили Осиё чемпионлар лигасида “Ардус” таркибида ўзимни кўрсата олган эдим. Айнан Чемпионлар лигасидаги ишончли ўйиним туфайли йилнинг энг яхши дарвозабониликка номзодимни қўйишган. Бу қандайдир ёқимли эди. Якунда Италиялик Стефано Маммарелла энг яхши бўлган, мен кучли ўнталикка кирганман.
- Россиядаги фаолиятингизда кўплаб юлдуз футзалчилар билан тўқнаш келгансиз. Улардан ўрганган жиҳатларингизни мураббийлик соҳасида қўллашга ҳаракат қиласизми?
- Ҳар бир спортчи спортчилик фаолиятидан сўнг ўзига иш излайди. Шахсан мен ўзимни келажакда мураббий сифатида кўраяпман. Мана учинчи йилдирки, ҳаваскор жамоага мураббийлик қилаяпман. Фақатгина бу мавсумда Қозоғистонда ўйнаганим учун терма жамоа аъзоси Константин Свиридов асосий мураббий сифатида ишламоқда. Мен эса дарвозабонлар мураббийиман, машғулотлар давомида 15 дақиқа фақат дарвозабонлар билан ишлайман.
- Бизнинг жамоаларда дарвозабонлар мураббийининг йўқлиги натижаларга қанчалик таъсир кўрсатади?
- Ҳеч иккиланмасдан жуда катта таъсир қилади деб айта оламан. Ҳар бир жамоада дарвозабонлар мураббийи бўлиши шарт деб ҳисоблайман. Чунки, дарвозабон ҳам ўйинчилар сингари ўз устида ишламаса, мураббий уни шуғуллантирмаса ўсишга эриша олмайди.
- Мини футбол мактаблари ҳақида нима дея оласиз?
- Россияда футзал мактаблари жуда кўп, улардан иқтидорли ёшлар доимий тарзда етишиб чиқади. Шунинг учун ҳам авлодлар алмашинуви даври ортиқча талофатларсиз ўтади. Бизда эса бундай мактаблар йўқ. Ҳозир “Ардус” ўз мактабини очган, лекин бу етарли эмас. Ўзбекистонда кўпчилик мини футболга катта футболдан кириб келади. Бу умуман бошқа спорт тури, майдон ҳажми ҳам, ўйнаш техникаси ҳам умуман бошқача.
- Вьетнамда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатидаги рақибларимиз ҳақида фикрингиз?
- Осиё чемпионатининг савияси ҳар йили ўсиб бормоқда. Терма жамоаларнинг деярли барчасида олдинга интилишни кузатиш мумкин, янги ўйинчилар етишиб чиқмоқда.
Жанубий Корея кучли жамоа, 2004 йилги биринчиликда 1:4 ҳисобида ортда бораётиб 5:4 ҳисобида ютиб кетганмиз. Жуда қийин ўйин бўлган. Қизғизистон ҳамиша яхши жамоа бўлган. Уларни чемпионатлари, яхши футзалчилари ва тажрибали мураббийлари бор. Японияга эса ортиқча таъриф шарт эмас. Улар амалдаги Осиё чемпионлари ҳисобланади.
- Ўзингиз бирга ёки қарши ўйнаган футзалчилардан кимларни алоҳида тилга оласиз?
- Россия чемпионатида ўйнар экансиз жуда кўплаб юлдузлар билан тўқнаш келасиз. Мен асосан дарвозабонларнинг ҳаракатларига эътибор қаратаман. Россия терма жамоаси дарвозабони бразилиялик Густаво, Сергей Зуев, Олег Толстихин каби дарвозабонлардан кўп жиҳатларни ўрганганман. Ўйинчилардан эса “Қайрат” аъзоси Жоан, Россия терма жамоаси ўйинчиси Эдер Лималарни айтишим мумкин.
Эронлик Воҳид Шамсайи ҳам жуда кучли футзалчи. Ҳар бир қитъа биринчилигида у билан дўстона муносабатда бўламиз, дўстлашиб олганмиз. Унга қарши ўйнаш жуда ҳам қийин эди, ҳозир эса у бироз қариди ва энди унга қарши бироз осонроқ.
- Ўзбекистонлик футзалчилардан кимлар Россияда ўйнаб кета олиши мумкин?
- Очиғи, Россия чемпионати жуда ҳам кучли, у ерда юлдузлар ўйнайди. Артур Юнусов, Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев каби ўйинчилар Россия олий лигасида ўйнай олишади, лекин супер лигада эмас. Супер лигада ўйнаш жуда ва жуда қийин.
Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Фикрлар