Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради
23 ноя 2025 22:45
Янгиликлар
Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради
"Иберия" марказий ҳимоячиси Гиорги Жгереная Ўзбекистон жамоаси сафини тўлдириши мумкин.
Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди.
"Грузия чемпионатинг энг яхши ҳимоячиси бўлиб турган Гиорги Жгеренаяга Суперлиганинг 2 клубидан қизиқиш бор, 99% ушбу ҳимоячи янги мавсумни Суперлигамизда бошлайди.
Ўтган йили бу ҳимоячига "Андижон" ва "Пахтакор"дан ташқари "Нефтчи" ҳам қизиққан ва ҳаттоки сотиб олмоқчи ҳам бўлган, аммо "Иберия" клуби уни сотмаган эди", – дейилади хабарда.
31 ёшли Жгереная жорий мавсум "Иберия" таркибида 33 ўйинда иштирок этди. Transfermarkt портали уни 200 минг еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар