

"Ризеспор" биринчи бўлимни ўз фойдасига ҳал этган бўлса-да, иккинчи таймда 5 та гол ўтказиб юборди. Мезбонлар 63-дақиқагача 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаётганди, аммо кейин ҳаммаси изидан чиқди ва меҳмонлар 5:2 ҳисобида ғалабага эришди.
Мезбонлар таркибида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов баҳсда иштирок этмади ва захирада қолдирилди.
Туркия Суперлигаси
13-тур
"Ризеспор" – "Фенербахче" 2:5
Голлар: Соу 6', Лячи 15' – Асенсио 55', Талиска 58', Асенсио 65', Эн-Несири 78' Браун 88'
Четлатиш: Лячи (63, иккинчи сариқ)




