Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди
Sherzod Nurmatov
23 ноя 2025, 23:18
Франция чемпионати 13-туридан ўрин олган 4 та баҳс якунига етди.
"Лион" сафарда сўнгги поғонадаги "Осер" дарвозасига йўл тополмаган бўлса, "Нант" уйида "Лорьян" билан дурангга рози бўлди. "Брест" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди, "Анже" эса меҳмонда "Тулуза"ни ютишга эришди.