UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  5 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  3 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  4 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  57 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  256

Рустам Мирсодиқов: "Ёшлар ишончимизни оқлашди" Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Ёшлар ишончимизни оқлашди"

Бугун бўлиб ўтган "Металлург" - "Насаф" (2:1) учрашувидан сўнг "Металлург" клуби бош мураббийи ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мураккаб ўйинда ғалаба қозондик. Олдимизда жуда қийин учрашувлар турибди. Охирги вақтларда чиройли ўйин кўрсатаётган "Суғдиёна"га борсак, сўнг "Локомотив"ни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди ва биз буни уддаладик. Таркибимизда жуда жиддий йўқотишлар бор. Тўрт нафар ўйинчимиз майдонга туша олмади. Одил Исабоев, Ковалёвда жароҳат бор. Шу боис бугун ёшларга ишондик ва улар ишончимизни оқлади. Бугун таркибимизда кескин бурилиш қилдик" - дея ўйин ҳақида дастлабки фикрларини билдириб ўтади Рустам Мирсодиқов.

- Бугун жамоа "Насаф" дан кучлироқ ўйин кўрсатди дея оласизми?

- Ундай демаган бўлар эдим. "Насаф" га қарши учрашув жуда қийин бўлишини ҳаммамиз сезиб турган эдик. Бизда битта устун томони "Насаф"нинг  руҳий ҳолати менимча яхши эмас эди. Бугунга сабаб кетма-кет қийин учрашувлар ўтказди. Кубок финали, "Локомотив"га қарши учрашувдаги мағлубиятлар уларга салбий таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.


Исмоилжон Мамарасулов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика