UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  3 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   0 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  6 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11

Рустам Ашурматов: "Шомуродов – энг яқин дўстим. Машғулотларда у бошқа даражада экани сезилади" Янгиликлар

Рустам Ашурматов: "Шомуродов – энг яқин дўстим. Машғулотларда у бошқа даражада экани сезилади"

Ўзбекистонлик ҳимоячи Элдор Шомуродов билан муносабати ҳақида гапирди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов Матч ТВга кичик интервью берди.

– Ўзбекистонда РПЛни кузатишадими?

– Ҳа, бу ерда менга қадар бошқа футболчилар ҳам ўйнашган – Шомуродов, Одил Аҳмедов.

– Шомуродов билан суҳбатлашиб турасизми?

– Албатта, у менинг энг яқин дўстим. Бирга терма жамоада ўйнаймиз, Файзуллаев билан ҳам гаплашиб турамиз. Шомуродов Италия ҳақида гапириб беради. У яқинда жароҳат олганди, майдонга ҳам қайди. Элдор биз учун ўрнак, албатта. Россиядан Европага йўл олди, бизда ҳам шундай имконият бор. Машғулотларда у бошқа даражада экани сезилади.

– Сизга Европанинг қайси лигаси ёқади?

– Бу ҳақида гапириш бироз эрта, албатта, энг яхши лигаларда ўйнашни истайман. Ҳозирча, "Рубин" ҳам яхши.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика