«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади

Khoja
26 апр 2024, 08:54
Сўнгги ойлардаги ажойиб ўйинлари сабабли «Кальяри» Элдор Шомуродовни жамоада сақлаб қолмоқчи.

Бироқ ҳужумчининг трансфер ҳуқуқи тегишли бўлган «Рома» сўраётган пулни Клаудио Раньери жамоаси бера олмаслиги мумкин. Римликлар термамиз сардорининг трансферидан 8-9 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган.

Маълумот учун, Шомуродовнинг «Рома» билан тузган шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Римликлар ҳужумчимизни 2021 йилда 19 миллион еврога сотиб олган.

Жорий мавсум Элдор А Серияда 18 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 тадан гол ва голли узатма мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: www.corrieredellosport.it