Руслан Вагапов: "Рамзий терма жамоа таркибидан жой олишимни кутмагандим"

Narzulla Saydullayev
28 мар 2014, 15:02
Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати учрашувларидан бошлаб, Championat.asia веб-сайти ижодкорлари ташаббуси билан ҳар бир тур якунида рамзий терма жамоа таркиби эълон қилинаётгани мухлисларга манзур бўлмоқда.
Дастлабки тур якунларига кўра, мазкур терма жамоа бош мураббийлигига "Қизилқум" жамоаси бош мураббийи Юрий Лукин муносиб кўрилганди.

Мамлакатимизнинг марказий нашрлари журналистлари, футбол клублари матбуот хизмати вакиллари ва Championat.asia ижодкорлари иккинчи турдан сўнг, рамзий терма жамоа ярим чизиғидан навоийликлар ярим ҳимоячиси Руслан Вагаповга жой берганликлари эътиборлидир.

— Очиғи, рамзий терма жамоа таркибидан жой олишимни кутмагандим, — дейди Руслан Вагапов. — Чунки мамлакатимизда кучли футболчилар жуда кўп. Шулар қаторида менга берилган бу эътибордан жуда хурсандман. Мақсадим эса фақат чиройли ўйинларим билан мухлисларни қувонтириш ва "Қизилқум" жамоасининг ғалабаларига ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшишдир.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcqizilqum.uz