UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  0 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  1 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  9 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  9 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  28 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3

Руслан Аҳмедов: "Локомотив" Осиё даражасидаги идеал майдонга эга клуб ҳисобланади" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Локомотив" Осиё даражасидаги идеал майдонга эга клуб ҳисобланади"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Руслан Аҳмедов фикрларини билдириб ўтди.

"Рақиб Суперлига жамоаси. Уларни ғалаба ва кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман. Охирги дақиқада қулай вазиятдан фойдаланганимизда, балки дурангга эришардик. Суперлига жамоалари билан курашиш қийин. Даража фарқ қилади. Битта гол урдик, лекин якунда тажриба ўз сўзини айтди", – дея гап бошлади Аҳмедов.

- "Хоразм"нинг Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги иштирокини умумий қандай баҳолайсиз?

- Олдимизга гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилмаганди. Суперлига жамоалари билан кучимизни текшириб олмоқчи эдик. Қайсидир маънода бунга эришдик.

- Легионер футболчи Рокки Марчианонинг ўйини борасида нима дея оласиз?

- Эндигина иккинчи учрашувида майдонга тушди. Тактик жиҳатдан хатолари бор, албатта. Иккинчидан, тил билан боғлиқ муаммога урчамоқда. Олдиндаги ўйинларда жамоамизга ёрдам беради

-  "Хоразм" рақибларни сунъий майдонда қабул қилади. Бугун идеал майдонда тўп тепди. Бунинг фарқи борми? 

- "Локомотив" Европа бўлмаса ҳам, Осиё даражасидаги идеал майдонга эга клуб ҳисобланади. Тўп ҳам тез ҳаракатланади. Суъний майдонда аксинча. Барча жамоалар шундай майдонда ўйнаса, футбол савияси ҳам кўтарилади. 

- Икки жамоа ҳам кўплаб вазиятлардан фойдалана олмади. Клубларга Анвар Бердиев, Максим Шацкихга ўхшаган ҳужумчилар керакми ёки шунчаки вазиятларда совуққонликми?

- Яхши ҳужумчи Суперлигада ҳам муаммо. Охирги йилларда Анвар Бердиев, Александр Гейнрихга ўхшаган ҳужумчилар чиққани йўқ. Барчаси умумий тизим билан боғлиқ. Ёшлигидан тайёрлаш лозим. Ҳозир футбол универсаллашиб боряпти. Аввалги тизим индивидуал ҳаракатлар асосига қурилганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика