Румменигге - Коутиньони сотиб олиш борасида: "Буни ҳал қилиш учун бизга вақт керак"
13 дек 2019 19:42
Янгиликлар
Румменигге - Коутиньони сотиб олиш борасида: "Буни ҳал қилиш учун бизга вақт керак"
"Бавария" бош директори Карл-Хайнц Румменигге айни дамда жамоа таркибида ижарада ўйнаётган Филиппе Коутиньони сотиб олиш борасидаги саволга жавоб берди.
"Шартномада биз Коутиньони ушбу мавсум якунланганидан кейин сотиб олишимиз борасида банд бор. Бу қарорни қабул қилиш учун бизга вақт керак. Коутиньо - ажойиб футболчи, бироқ у ҳали немис футболига мослашиб олиши керак. Биз янги футболчиларга доимо яхши муносабатда бўламиз", - деди Карл-Хайнц Румменигге.
Коутиньо ушбу мавсумда "Бавария" таркибида 12 ўйинда қатнашиб, 3 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди. "Бавария" ушбу мавсум якунланганидан кейин бразилияликни 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар