UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Рўзиқул Бердиев: "Ҳақли ғалабага эришдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳақли ғалабага эришдик"

"Насаф" - "Динамо" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.
Бугун ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. Шогирдларим рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Футболчиларим ҳаракатидан қониқдим деб айта оламан. Ушбу ғалаба учун йигитларимизга миннатдорчилик билдираман. Жамоамиз бугун мазмунли ўйин кўрсатди.

Футболчилардаги кучли иштиёқ ва хоҳиш бугунги ғалабамизга замин яратиб берди.

Игорь Таранни енгил жароҳати борлиги сабаб, бугунги ўйинда иштирок эта олмади. Бизда кўплаб имкониятлар бўлди, лекин вазиятлардан фойдаланишга келганда, аниқлик етишмаяпти. Бу устида керакли ишларни амалга оширамиз.

"Локоматив"га қарши бўладиган ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, бугунгача фақат "Динамо" билан бўладиган ўйин ҳакида бош қотираётгандим. "Насаф" жамоаси ҳар қандай рақибни мағлуб эта олади. Биз ҳар бир ўйинда фақат ғалаба ҳақида ўйлаймиз. "Локомотив"нинг камчилиги шундаки, уларда футболчилар ва мураббий алмашган. Бундай вазиятларда жамоа ўз ўйинини топиб олиши учун вақт талаб этилади. Айни пайтда ҳеч бир жамоа идеал формада эмас. Бизни қўллаб-қувватлаган ишқибозларимизга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман.

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика