UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  0 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  6 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0

Рўзиқул Бердиев: “Ғалаба қозониш ёқимли, кучли рақибни ютсанг, бу икки карра ёқимли” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Ғалаба қозониш ёқимли, кучли рақибни ютсанг, бу икки карра ёқимли”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Насаф”-ОКМК (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Ғалаба қозониш ёқимли, кучли рақибни ютсанг, бу икки карра ёқимли. Футболчиларимиз жуда яхши ўйин намойиш этиб беришди. Мухлисларимизга ҳам рахмат айтамиз.


Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, биз тўпни рақибга топшириб, яхши ҳимояландик. Қарши ҳужумларда кескинроқ ва яхшироқ ҳаракат қилдик. Шунинг натижасига ғалабали натижани қўлга киритдик деб ўйлайман. 


- Танаффусда жамоа нега кийиниш хонасига кирмади?


- Биз ўйиндан кейин ҳам кийиниш хонасидан шунчаки кийимларни олиш учун кирдик холос. Бу кутилмаган кайфиятни келтириб чиқарди. 


- Муддатидан олдин “Насаф”ни чемпион деб ҳисобласак бўладими?


- Барчамизда мақсад бор, орзу бор, бу албатта чемпионлик. Узоқ сафардан қайтганимиз балки жисмоний жиҳатдан сезилди. Ҳар қандай ўйинга жиддий ёндашаяпмиз. Ҳозирча ҳеч нарсага эришмадик. Қачондир мақсадга эришсак, унда тўхтасак бўлади.


- “Насаф” ҳимоявий футбол ўйнаган жамоаларга қарши қийинчиликларга дуч келган. ОКМКнинг бугунги мағлубиятига очиқроқ футбол ўйнагани сабаб бўлди деб ҳисоблайсизми?


- ОКМК 31 та гол уриб, 21 та ўтказган. Бу жамоанинг ҳужумкор футбол тарафдори эканини кўрсатади. Улар қанчалик олдинга чиқса, бизда қарши ҳужумда имконият бўларди. 


- Дилшод Комилов Қаршидаги ўйинларда захирадан тушмаётганига сабаб нима?


- Унинг позициясида тажрибали футболчиларимиз бор. Бугунги ўйиндаги натижа жамоамиз учун жуда муҳим эди. Шу боис Комиловни захирада қолдирдик. Кейинги ўйинларда албатта имконият берамиз. У ўзи захирадан қўшилган ўйинлардв жамоамиз ўйинига фойдали таъсирини кўрсата олган.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика