UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  0 17:40Футзал. "Оил Стар" ва ЎзСҚБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалида тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  1 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  1 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  0 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  0 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  5 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  3 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  38 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  1 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  8

Рўзиқул Бердиев: “Ғалаба қозониш ёқимли, кучли рақибни ютсанг, бу икки карра ёқимли” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Ғалаба қозониш ёқимли, кучли рақибни ютсанг, бу икки карра ёқимли”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Насаф”-ОКМК (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Ғалаба қозониш ёқимли, кучли рақибни ютсанг, бу икки карра ёқимли. Футболчиларимиз жуда яхши ўйин намойиш этиб беришди. Мухлисларимизга ҳам рахмат айтамиз.


Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, биз тўпни рақибга топшириб, яхши ҳимояландик. Қарши ҳужумларда кескинроқ ва яхшироқ ҳаракат қилдик. Шунинг натижасига ғалабали натижани қўлга киритдик деб ўйлайман. 


- Танаффусда жамоа нега кийиниш хонасига кирмади?


- Биз ўйиндан кейин ҳам кийиниш хонасидан шунчаки кийимларни олиш учун кирдик холос. Бу кутилмаган кайфиятни келтириб чиқарди. 


- Муддатидан олдин “Насаф”ни чемпион деб ҳисобласак бўладими?


- Барчамизда мақсад бор, орзу бор, бу албатта чемпионлик. Узоқ сафардан қайтганимиз балки жисмоний жиҳатдан сезилди. Ҳар қандай ўйинга жиддий ёндашаяпмиз. Ҳозирча ҳеч нарсага эришмадик. Қачондир мақсадга эришсак, унда тўхтасак бўлади.


- “Насаф” ҳимоявий футбол ўйнаган жамоаларга қарши қийинчиликларга дуч келган. ОКМКнинг бугунги мағлубиятига очиқроқ футбол ўйнагани сабаб бўлди деб ҳисоблайсизми?


- ОКМК 31 та гол уриб, 21 та ўтказган. Бу жамоанинг ҳужумкор футбол тарафдори эканини кўрсатади. Улар қанчалик олдинга чиқса, бизда қарши ҳужумда имконият бўларди. 


- Дилшод Комилов Қаршидаги ўйинларда захирадан тушмаётганига сабаб нима?


- Унинг позициясида тажрибали футболчиларимиз бор. Бугунги ўйиндаги натижа жамоамиз учун жуда муҳим эди. Шу боис Комиловни захирада қолдирдик. Кейинги ўйинларда албатта имконият берамиз. У ўзи захирадан қўшилган ўйинлардв жамоамиз ўйинига фойдали таъсирини кўрсата олган.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика