UZ

Сўнгги янгиликлар

17:46Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм". Таркиблар маълум  0 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  2 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  9 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  6 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

Рўзиқул Бердиев: “Бугун асабий ўйинда ғалаба қозондик” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Бугун асабий ўйинда ғалаба қозондик”

“Насаф” – “Нефтчи” учрашуви ниҳоясига еткач, мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Аввало ўзим номимдан қолаверса клубимиз номидан “Шўртан” клубининг раҳбариятига ва стадион ходимларига катта раҳматлар айтаман. Улар биз учун бугунги ўйинни кўнгилдагидек ўтказишимиз учун барча шароитларни муҳайё қилиб беришди. Энди бевосита бугунги ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, ўйин биз учун асабийроқ кечди. Бунга сабаб, рақимизнинг яхши ҳимояланиши бўлди. Иккинчи бўлимда гол киритганимиздан сўнг, йигитларимизда ўзларига бўлган ишонч янада ортди ва ғалабага бўлган катта иштиёқ эвазига яна иккита гол киритиб, муҳим ғалабани қўлни киритдик. Биз бугун уч очкони қўлга киритишимиз керак эди, чунки ўтган  ўйинда очко йўқотган эдик. Шунинг учун бугунги ўйинга футболчиларимизни фақат ғалаба қозониш учун тайёрлаган эдик. Улар биз мураббийларни ишончини ортиғи билан қозонишди. Йигитларимизга бунинг учун ўз ташаккуримни билдириб қоламан.
 
Олдинда терма жамоамиз ўйини боис танаффус вужудга келаяпти. Бу танаффусдан унумли фойдаланиш учун иккита назорат учрашуви ўтказишни режалаштирганмиз. Демак, 11 ноябр куни  Тошкентда “Обод” ва “Пахтакор” жамоалари билан учрашувлар ўтказамиз. Иккала учрашув ҳам бир кунда бўлиб ўтади, яъни эрталаб ва кечга.
 
Бугунги учрашувда Бобир Абдухолиқов ва Шароф Муҳиддиновларни майдонга туширмаганимизга сабаблар, улар бўлиб ўтган Осиё чемпионатида катта куч сарф қилишди. Улар шунингдек машғулотларимизга қўшилганига икки кун бўлганди ва кеча ёшларимиз таркибида ҳам улар тўп тепишди. Буларни ҳисобга олиб, уларга дам беришга қарор қилдик. Улар кўпроқ дам олишлари керак. Аммо кейинги ўйинларимизда бу ўйинчиларимиз албатта бизга ёрдам беришади.
 
Дилшод Хушбаков? Тўғриси унинг кўрсатаётган ўйинлари ва кўп гол ураётгани биз мураббийларни хурсанд қилаяпти. Биз унинг иштирокидаги ўйинларни мунтазам кузатиб бораяпмиз. Унга алабатта асосий таркибимизда тўп тепишга ҳали имкон берамиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика