UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  10 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0

Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик" Янгиликлар

Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"

CAFA Nations Cup 2-туридан ўрин олган Туркманистон – Ўзбекистон (1:2) учрашувидан сўнг номинал мезбонлар бош мураббийи Ровшан Мередов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

– Ўйин анча қизиқарли бўлди, голлар ва қизил карточка. Энг муҳими жамоам анча ишонч билан ҳаракат қилди. Рақиб олдида довдираб қолмадик" - дейди Ровшан Мередов.

– Ўзбекистон терма жамоасининг қайси жиҳати бугун жамоангизга кўпроқ қийинчилик туғдирди?

– Биз Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинини кўрдик ва тахминан қандай ўйин намойиш этишидан хабардор эдик. Умуман олганда, қийналмадик десам ҳам бўлади. Биринчи голни ўтказиб юбоганимизда кичик хатога йўл қўйдик. Биргина хато қилдик ва рақиб бизни жазолади. Биз Ўзбекистон қандай ҳужум қилишини билардик ва ўз режамизни тайёрлаб қўйган эдик.

– Дидар Дурдиевнинг кеч майдонга туширдингиз. У майдонга тушгандан сўнг жамоа ўйини ўзгарди. Дурдиевнинг ўйини ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

– Бизниг таркибимизда учта ҳужумчи бор. Бизда асосий ва "иккинчи" деган тушунча йўқ. Бугунги ўйинга шу таркибни туширишга қарор қилдик. Яна бир жиҳатни эътиборга олишингизни сўраган бўлардим. Янги мураббийлар штаби қўл остидаги бор-йўғи учинчи ўйинимиз. Жамоа янгиланмоқда. Бизнинг асосий вазифамиз - Осиё Кубоги-2027га чиқиш.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика