UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  3 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  2 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0 12:19Суперлигада биринчи истеъфо?!  19 12:07Умар Адҳамзода: "Вазифа – чемпионлик. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Бу йўлда учта рақобатчимиз бор"  1 11:55"Қўқон-1912" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:40Шаҳзод Азмиддинов: "Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин, бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин"  2 11:25Тарихий ютуқ: Арне Слот Англия чемпионатида ғолиб чиққан биринчи нидерландиялик мураббий бўлди  2 10:56Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунига етади  0 10:46Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Реал»ни ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  11 10:17«Ал Ҳилол» ТОП ҳужумчининг трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 09:45Анчелоттининг келажаги маълум  4

Россия кубогида ғолиб чиққан андижонлик жайдари йигит Вагиз Галиулинни табриклаймиз Янгиликлар

Россия кубогида ғолиб чиққан андижонлик жайдари йигит Вагиз Галиулинни табриклаймиз

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган футболчиларни унутилмас кун билан қутлашда давом этамиз.

Бугун Андижон футболи тарбияланувчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, Россия Кубоги соҳиби Вагиз Галиулин 33 ёшга қадам қўйди. Бугунги қаҳрамонимиз профессионал футболчилик фаолиятини 2002 йил "Андижон" жамоасида бошлаган. 2006 йилда "Рубин" клубига кўчиб ўтган. Кейинчалик Россиянинг бошқа клублари - "Сибирь", "Нефтехимик", "Уфа", "Тосно", "Тамбов" шарафини ҳимоя қилди. Бугунги кунда эса қуйи дивизион жамоаси "Нефтехимик"да тўп тепмоқда. Вагиз "Тосно" билан бирга Россия Кубогида зафар қучган. Бир неча йил давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида ўйнаган. 2011 йилда Осиё Кубогида жамоамиз билан бирга 4-ўринни эгаллаган. 

- Ўзимни иродали инсон деб биламан. Болалик чоғимдаёқ ана шундай характерга эга бўлганман. Мен туғилганимда онам вафот этганлар. Онасиз улғайдим. Дадам ишга кетган пайтларида бир ўзим мактабга борардим. Машғулотларга ҳам фақат ёлғиз борганман. Ёшлик чоғимдан мустақил яшашга ўргандим ва тинмасдан ҳаракатда бўлдим. Россияга 18 ёшимда келганман ва бундай катта мамлакатда бир ўзим қолганман. Дадамнинг маслаҳатлари билан ҳамма нарса жойига тушган. Яқинларимнинг жуда яхши қўллаб туриши менинг устун томонларимдан биридир, - дея ёшликдаги қийинчиликларни эслайди Галиулин.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд кунини нишонлаётган Вагиз Галиулинни унутилмас сана билан муборакбод этамиз. Балки, қачонлардир у яна Андижонга, Ўзбекистонга қайтар. Мураббий сифатида кўп йиллик тажрибаларини ёш авлодга улашар, биз бунга чин дилдан умид қилиб қоламиз. У "Рубин"да туркманистонлик машҳур мутахассис Қурбон Бердиев қўл остида бир неча мавсум ўйнагани унга келажакда мураббий сифатида шаклланишида ёрдам берса ажаб эмас.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика