UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  1 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  29 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  7 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  144 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3

Вагиз Галиулин: “Ўзбекистон Суперлигаси савияси Россия биринчи дивизионидан анча юқорилаб кетди” Янгиликлар

Вагиз Галиулин: “Ўзбекистон Суперлигаси савияси Россия биринчи дивизионидан анча юқорилаб кетди”

“Андижон” клубининг ёзги селекциядаги илк трансфери – Вагиз Галиулиннинг айни пайтда “Бургутлар” билан Тошкентдаги йиғинда иштирок этяпти.

Тажрибали ўйинчи дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Вагиз “Андижон” клубига қайтганингиздан хурсандмиз. Қачондир шундай бўлиши керак эди. Бунинг асосий ташаббускори ким бўлди?

- Ҳа, “Андижон”га келганимдан жуда хурсандман. Ташаббускорига келсак, бу вақт бўлиши керак. Қачондир уйга қайтаман, “Андижон”да ўйнайман деб ўйлаб юрардим. Бу ерда дадам бор, ошна-оғайниларим бор. Ҳар доим кетаман деб ният қилардим. Энди шунақа вақт бўлдики, мен уйга келдим. 

- Жамоа билан Тошкентдаги йиғинда иштирок этяпсиз. Мослашиш қандай? Дастлабки таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Тошкентдаги йиғинни бошлаб олдик. Мослашиш ҳаммаси яхши. Йигитлар билан танишиб олдим. Кимлар биландир бунгача ҳам таниш эдим. Машғулотлар орқали бир-биримизни тушуниб боряпмиз. Янада мослашиш учун мана шундай машғулотлар ва ўйинлар керак. 

- Россиядаги узоқ йиллик фаолиятингиз якунига етди. У ерда чемпионлик, Кубок ва Суперкубок соҳиби бўлдингиз. Барча ўйлаганларим амалга ошди, деб айта оласизми?

- Россияда кўп йиллар давомида ўйнадим. Ҳаммаси ҳам амалга ошди, деб айта олмайман. Бундан ҳам зўр ўйнасам бўларди. Лекин кўп нарсалар халақит қилган. Айниқса, жароҳатлар тўсқинлик қилган. Суперкубокда, Кубок финалида ўйнаганман. Россия чемпиони бўлдим, “Рубин” билан. Аммо, барибир бундан ҳам яхшироқ натижалар бўлиши мумкин эди. Масалан, Европани бошқа чемпионатларида тўп суришим ҳам мумкин эди. 

-  Бу ерда ўзингиз учун қайси рақамни танладингиз?

- Ҳозирча ўзим учун рақам танламадим. Ҳали бу тўғрисида ўйламадим. Чунки ҳозир тезроқ спорт формасига қайтиш учун йиғинда машғулотлар билан бандман. 

-  Сиз мақсад ва вазифаларни бажарган футболчисиз. “Андижон”даги асосий мақсадингиз нима?

- Асосий мақсадим “Андижон” футбол клубига ёрдам бериш. Тўплаган тажрибам билан йигитларга майдонда ва майдон ташқарисида оғзаки бўлса ҳам ёрдам бериш. Бу ерга фақат ёрдамлашиш учун қайтдим. Вазифам максимал равишда “Андижон” билан ҳамма ўйинларда ғалаба қозониш. Худо хоҳласа, Кубокни қўлга киритиш ниятим бор. 

-  Ўзбекистон чемпионатини кузатиб бораётгандирсиз. Қандай ўзгаришларни кўряпсиз?

- Ўзбекистон чемпионатини кузатиб борардим, “Андижон”га ҳам эътибор қаратардим. Дўстларим тўп суришади. Ўзгаришлар бор, яхши томонга. Ўзбекистон Суперлигаси савияси Россия биринчи дивизионидан анча юқорилаб кетди. Терма жамоада ҳам бошқача ўйин кўрсатишяпти. Ўзбек футболчилари Европа чемпионатларида ва Осиёнинг кучли лигаларида тўп суришяпти. Асосийси, ўзбек чемпионати ривожланяпти.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика