UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  0 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  1 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  3 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  34 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7

Расман: "Андижон" Вагиз Галиулин уйига қайтганини эълон қилди Янгиликлар

Расман: "Андижон" Вагиз Галиулин уйига қайтганини эълон қилди

2 июль куни мамлакатимизда ёзги трансфер ойнаси очилганидан хабарингиз бор.

Клубларимиз эса таркибни шакллантириш жараёнини аллақачон бошлаб юборишган.

"Андижон" жамоаси ёзги дастлабки трансферни амалга оширди. Ўзбек футболи ихлосмандлари яхши биладиган, тажрибали футболчи Вагиз Галиулин жамоага қайтди.

Вагиз "Андижон" футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолиятининг асосий қисмини Россия Премер-лигаси ҳамда биринчи дивизионида ўтказган. Қанот ярим ҳимоячиси охирги тўрт йилни “Нефтехимик” клубида ўтказди ва у ерда жамоа сардори сифатида тўп тепди.

"Андижон" ҳамда Галиулин ўртасида 1,5 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.

Маълумот учун:

Вагиз Галиулин

Туғилган йили: 10.10.1987

Амплуаси: Қанот ярим ҳимоячиси

Тўп тепган жамоалари: "Андижон", "Бухоро", "Рубин", "Сибир", "Уфа", "Тосно", "Тамбов" ва "Нефтехимик".

Эришган ютуқлари: Россия чемпиони – 2008 ("Рубин").

Россия Суперкубоги – 2009-10 ("Рубин").

Россия Кубоги – 2018 ("Тосно").


Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган. Охирги ўйинини 2021 йилда ўтказган.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика