

97-дақиқада Далер Кузяевнинг ўрнига Александр Ерохин тушди.
Шу тариқа, Россия Жаҳон чемпионатлари тарихида битта ўйинда 4та ўзгариш қилган биринчи жамоага айланди.
Кейинроқ Испания сафида тўртинчи ўзгариш сифатида Асенсио ўрнига Родриго тушди.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА айнан мана шу мундиалдан бошлаб қўшимча таймларда тўртинчи ўзгариш қилишга рухсат берган.




