UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58Испания Суперкубоги финалида "Эл Класико" кўрамиз!  12 01:52Эксклюзив: "Манчестер Сити" "Ланс"га расмий таклиф билан чиқди, Ҳусановнинг нархи янада ошди  32 01:26Неймар "Ал Ҳилол"га қимматга тушди  2 01:00Расман: Амад Диалло шартномани узайтирди  1 00:35Улар яна бирга бўлишади: Каземиро Саудия томон йўл олмоқда  2 00:12Роналду фаолиятидаги 917-голини урган ўйинда "Ал Насср" иродали ғалаба қайд этди  4 23:58Англия Кубоги: "Эвертон" - "Питерборо" ўйинида ота ва ўғил бир-бирига қарши ўйнайдими?  1 23:27Расман: АПЛ клуби ўйин куни бош мураббийни истеъфога чиқарди  0 23:13"Бухоро" мавсумни қайси стадионда бошлаши аниқ бўлди  2 23:06Испания Суперкубоги. "Реал" - "Мальорка" баҳси асосий таркиблари маълум!  14 22:50"Барселона": Шкафлар сотилади  10 22:33"Астон Вилла" 150 йиллик юбилейига атаб либос тақдим қилди  0 22:09Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футзалда Хитойдан устун келди  2 21:50"Милан"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсади ким бўлади?  1 21:30Тили сабабли Лапорта ишдан кетиши мумкин  6

Роналдунинг жароҳатидан кейин "Юве"да порлаб чиқаётган "гол-машина" туфайли юзага келган можаро Янгиликлар

Роналдунинг жароҳатидан кейин "Юве"да порлаб чиқаётган "гол-машина" туфайли юзага келган можаро

Ҳа, тўғри англадингиз, гап Италия терма жамоасидан чақирув олишга улгурган Мойзе Кин ҳақида.

Италиялик 19 ёшли Кин кеча "Кальяри" дарвозасини ҳам ишғол этди. Натижада Мойзе Кин майдонга тушган охирги 6 учрашувда 6та гол ("Юве"да 4 гол, Италия терма жамоасида 2 гол) уришга эришди.

Криштиану Роналдунинг жароҳатидан сўнг ўйин амалиётига эга бўлаётган Мойзе Кин жуда яхши самарадорлик кўрсатмоқда. Ҳужумчи кечаги голидан кейин "Ювентус"нинг жорий мавсумда чемпионатдаги энг яхши учинчи тўпурарига айланди. Кин қисқа вақт ичида гол уриш бўйича Эмре Жан ва Пауло Дибалани қувиб ўтди.

Аммо кечаги ўйиндан кейин Мойзе Киннинг голларидан кўра унинг голни қандай нишонлагани ва Сардинияда унга нисбатан ирқчилик муносабатида бўлишгани матбуотнинг диққат марказида.

Бутун учрашув давомида Сардиниядаги трибуналар Кинга нисбатан хуштакбозлик қилишди. Натижада Мойзе рақиб дарвозасини ишғол этгач голни нишонламади ва "Кальяри" мухлислари сектори қаршисига қараб туриб олди. Табиийки "Кальяри" Ультраси (ашаддий ишқибозлари) буни провакацияон ҳаракат деб қабул қилишди. Бу орада Кинни олдига Бентанкур ва бошқа жамоадошлари келиб, Мойзени мазкур сектор олдидан олиб кетишга уринишди. 

Ўйиннинг қолган дақиқалари давомида бутун трибуна Мойзе Кин, Алекс Сандро ва Матюидига нисбатан ирқчилик кайфиятида кучли хуштакбозлик қилишди.

Матюидига нисбатан ўтган мавсумда ҳам айнан Сардинияда ирқчилик муносабатида бўлишганди. Франция терма жамоаси аъзоси Блез Матюиди эса ўшанда ўйин ҳаками Пьеро Джакомеллидан учрашувни тўхтатишни (янги қоидалар бўйича мумкин) талаб қилганди. Бироқ ўйин тўхтатилмаган ва стадион суҳандони мазкур вазият туфайли учрашув тўхтатилиши мумкинлигини огоҳлантириш билан чекланганди. "Кальяри" футболчилари Алессио Краньо ҳамда Лука Чеппителли ўз мухлисларини тинчлантиришга ҳаракат қилишган, лекин бу фойда бермаганди.

Леонардо Бонуччи  эса бу вазиятда футболчидан ҳам хатолик ўтганини таъкидлади. Бонуччининг фикрича, футболчи голни жамоадошлари билан нишонлаши лозим. Унинг ҳаёли трибуна томонга оғимаслиги керак. Футболчилар яхши тарафлама ўрнак бўлишлари лозим. Бонуччи бу вазиятда ҳар иккала тараф ҳам айбдор деб ҳисоблайди. Леонардо Мойзени адашганини таъкидлаб,  мухлисларнинг ҳам ўзини тутишини оқлаб бўлмаслигини айтди.


Аллегри ҳам Кинни танқид қилди ва жамоавий тартиб бўйича жазога тортилишини таъкидлади.

"Футболчилар провакацияга учмаслиги ва провакация қилмаслиги лозим. Мухлислар эса ўзларини маданият билан тутишлари керак. Лекин унутмаслик керакки, стадионга ҳам ҳаётда бўлгани каби яхши ва аҳмоқ одамлар учраб туради. Бундай аҳмоқ мухлисларни стадиондан бутунлай ҳайдаб юбориш керак. Муаммо шундаки, бу билан ҳеч ким шуғулланишни истамайди", - дейди Аллегри.

"Кальяри" президенти Томмазо Джулини эса ўзиникиларни ҳимоя қилиб чиқиш қилди: "Масалан Бернардески гол уриб шундай нишонлаганида ҳам мухлисларнинг реакцияси шу каби бўларди", - дея бу ерда ирқчилик бўлмаганига ишора қилди.

Эндиликда "Кальяри" жамоаси уй ўйинларини ярми ёпиқ трибуналарда ўтказиш хавфи мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионатининг 30-тури доирасидаги "Кальяри" - "Ювентус" учрашувида меҳмонлар (0:2) ғалаба қозонишди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика