

Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда. Римликлар 29 ёшли ивуарлик билан музокара ўтказишга тайёр эмас. Трансфер амалга ошиши учун “Рома” клуб ҳужумчиларидан бирини сотишига тўғри келади.
Заанинг ҳозирги клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача амал қилади. Унинг трансфер нархи эса 38 млн еврога баҳоланмоқда.
Футболчи якунланган мавсум 37 баҳсда қатнашиб, 15+2 натижа кўрсатди.



