Робертсон: "Ливерпуль" сўнгги турда босимсиз ўйнайди"
27 окт 2022 14:47
Янгиликлар
Робертсон: "Ливерпуль" сўнгги турда босимсиз ўйнайди"
"Ливерпуль" қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсон жамоасининг УEФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичидаги иштироки ҳақида гапирди.
Мерсисайдлар 5-тур доирасида "Аякс" устидан 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани тантана қилишди.
"Ғалаба ёки дуранг зарур бўлган сўнгги ўйинда қатнашиш ҳар доим қийинчилик туғдиради. Биз ғалаба қозониб, мусобақанинг плей-офф босқичига эртароқ йўлланмани қўлга кирита олганимиз ажойиб бўлди. "Ливерпуль" сўнгги турда ҳеч қандай босимсиз ўйнайди", – деди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, "қизиллар" Юрген Клопп қўл остида кетма-кет 6-марта Чемпионлар Лигаси плей-оффига чиқишди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар