Почеттино: "МЮ қандай футбол ўйнашни хоҳлашини кўрсатди"

Sherzod Nurmatov
26 ноя 2026, 15:00
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Маурисио Почеттино Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 5-турида "Спортинг" билан қайд этилган дуранг (2:2) ҳақида гапирди.

"Ўйлашимча, биринчи бўлимда МЮ ўйинни назорат қилди ва устунликка эга бўлди. Танаффусга 0:1 ҳисобида чиқиб кетиш аламли бўлди. Иккинчи бўлимни эса айнан биз ўйнашни хоҳлагандек бошладик. Бу биз ўзимизнинг ажралиб турадиган жиҳатларимизга айлантирмоқчи бўлган услуб, характер ва ўйин манерасидир. Агар шундай ўйнашда давом этсак, яхши натижаларга эриша оламиз. Футболчилар билан жуда фахрланаман.

Ўйлашимча, бу жуда оғир баҳс бўлди. Жамоанинг бутун 90 дақиқа давомида қандай ўйнагани, ўз индивидуаллиги ва характерини қандай намойиш этгани менга ёқди. Бугун қандай футбол ўйнашни исташимизни кўрсатдик. Биргаликда ишлаётганимизга эндигина 1 ҳафта бўлди ва мен йигитлардан жуда фахрланаман", – деди Почеттино.

"Спортинг" 10 очко жамғариб, ЧЛ умумий босқичи турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. "Манчестер Юнайтед" эса 7 очко билан 19-поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com