

"Юве" ўйинни яхши бошлади, аммо кейинчалик "Омония"га бир нечта хавфли вазият яратиш имконини бердик ва рақиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Энди иккита гол уриш кераклигини тушунганимиз сабабли маълум бир босим юзага келди, буни амалга ошириш эса ҳар доим ҳам осон эмас.
Бундай вазиятда мувозанатни йўқотиб қўйиш ҳеч гап эмас, лекин футболчилар бунга яхши реакция кўрсатишди ва аста-секин ўйин назоратини қайтариб олишди. Сўнгра бир нечта ажойиб голлар урдик, ҳужумчи гол урганида эса бу унинг ўзига бўлган ишончи учун энг яхши малҳамдир. Бу унга уринишларни давом эттириш учун иштиёқ, рақибларни бирга-бир алдаб ўтишга журъат ва янада каттароқ мақсадлар сари ҳаракат қилиш учун эркинлик беради.
Натижалардан ташқари, еврокубокларда шундай ўйин кўрсатаётганимиздан ҳам мамнунман", – дея Спаллеттининг сўзларидан иқтибос келтирди УЕФА расмий сайти.
"Ювентус" 13 очко жамғариб, ЕЛ умумий босқичи турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. 6 очкога эга "Омония" эса 25-поғонада жойлашган.



