

"Йигитлар яхши ўйнашди. Биз жуда тез ўтказиб юбордик ва ўзимизга қийинчиликни олиб келдик. Аммо, биз шундан сўнг майдонда устунлик қилдик. Йигитлар фантастик, яна бошқа нима дейишни ҳам билмайман.
Бу ғалаба халқ ва мухлислар учун муҳимдир. Биз ғалабали ўйинда яхши ўйнаганимиздан бахтлимиз. Умид қиламанки, мухлислар ҳозирда байрам қилишмоқда", - дейди Манчини.
Қайд этиш керакки, Роберто Манчини ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг жамоани қабул қилиб олганди ва у "мовий гвардия" билан илк бор катта мусобақада ғолиб чиқди.



