Роберто Карлос Хожсонни кескин танқид қилди
10 апр 2020 19:53
Янгиликлар
Роберто Карлос Хожсонни кескин танқид қилди
Афсонавий бразилиялик ҳимоячи Роберто Карлос "Интер"да ўйнаган даврини эсга олиб, жамоа устози Рой Хожсонни танқид қилди.
"Рой Ходжсон мени "синдирганди". У мени ярим ҳимоянинг марказида ўйнашга мажбур қилган. Бу позицияда Бразилия терма жамоаси сафига қўшилиш имкониятига эга эмасдим. Олдинда эса бизни 1997 йилги Америка кубоги кутиб турарди.
Жожсон қўл остида жуда ёмон ўйнаганман. У шунчаки футболни тушунмасди", — дейди Карлос "Marcа"га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Карлос 1995 йилда "Палмейрас"дан "Интер"га ўтганди. Милан клубидаги муваффақиятсиз мавсумдан кейин "Реал" сафига қўшилди ва дунёнинг энг яхши қанот ҳимоячиларидан бирига айланди.
Рой Ходжсон бугунги кунда ҳам мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда. 72 ёшли мутахассис Лондоннинг "Кристал Пэлас" клубини бошқаради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар