UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Ана ҳолос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  0 00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  4 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  1 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  11 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  6 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  7 20:50Милитао жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  6 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0 19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  2

Reuters: "Сирли тулпор"дан "Оқ бўрилар"гача босиб ўтилган йўл ҳақида Янгиликлар

Reuters: "Сирли тулпор"дан "Оқ бўрилар"гача босиб ўтилган йўл ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубокларидаги иштирокини ҳар мусобақада яхшилаб келмоқда.
Жумладан, Осиё Кубогидаги илк иштирокидан - 1996 йилги баҳслардан то ҳозиргача Ўзбекистон сирли тулпордан ҳақиқий Оқ бўриларга айланди. Эндиликда улар тўрт йил олдинги мусобақанинг ярим финалчиси сифатида Австралияда барча рақиблари учун ҳақиқий куч сифатида эътироф этиладилар.

Мустақилликка эришгач илк расмий ўйинини 1992 йилда ўтказган ва кўпчилик учун нотаниш бўлган жамоа бугунга келиб ўз фалсафаси ва тактикасига эга кучли жамоалардан бирига айланди. 2007 йили чорак финалда мусобақани тўхтатган, аммо тўрт йил олдин ярим финалга қадар етиб бориб Австралиядан йирик ҳисобда мағлубиятга учраганига қарамай, Оқ бўрилар бу сафар ундан ҳам юқорироқ мақсадни кўзлаганлари аниқ.

Айни дамда ФИФА рейтингида 74-ўринни эгаллаб турган ва Осиёнинг тўртинчи жамоаси бўлиб турган Ўзбекистон Осиё Кубоги B гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДРга қарши баҳс олиб боради. Финалга чиқиш учун эса Австралия ёки Жанубий Корея билан беллашиши аниққа ўхшайди.

Қатарда Австралиядан 0:6 ҳисобида мағлубиятга учраган ва Жанубий Кореядан 5 поғона пастда жойлашган Ўзбекистон Бразилиядаги Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмади ва айни дамда жамоа авлодлар алмашинуви кузатилаётгандек.

Бош мураббий Миржалол Қосимов эса барчага таниш. Таркибда бир қанча истъедодли футболчилар бўлса ҳам, асосий куч сифатида терма жамоа сардори Сервер Жепаровдан умид катта. Терма жамоа сафида 100тадан ортиқ учрашувда майдонга тушган, икки маротаба Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган 32 ёшли ярим ҳимоячи ўзининг юлдузли фаолиятини соврин билан тугатишни истамоқда.

Айрим пайтларда иккинчи ҳужумчи сифатида ҳам ўйнай оладиган Жепаров шунингдек, ажойиб қисқа паслари, рақиб дарвозаси олдида ҳавф яратиш ва ҳар қандай масофадан гол ура олиш қобилиятига эга. Унинг ярим ҳимоядаги шериклари Одил Аҳмедов ва Сардор Рашидовларга ҳам катта масулият юклатилган. Боиси, Максим Шацких ва Улуғбек Бақоев каби ҳужумчиларнинг фаолиятини тугатиши, ярим ҳимоячиларга катта масулият юклаши табиий.

Ўзбекистон Осиё Ўйинларига бир қанча кучли терма жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари орқали тайёргарлик кўрди. КХДРга қарши мусобақадаги илк ўйинда ғалаба қозона олсалар, букмекерлар томонидан ғолиблик учун 5-ўринда қайд этилган Ўзбекистоннинг бу борада имконияти янада мустаҳкамланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика