"Рединг" Бразилия терма жамоаси собиқ дарвозабони шартномани бекор қилди
20 янв 2022 11:24
Янгиликлар
"Рединг" Бразилия терма жамоаси собиқ дарвозабони шартномани бекор қилди
Чемпионшип вакили "Рединг" бразилиялик посбон Рафаэл билан хайрлашишга қарор қилди.
Клуб раҳбарияти ва 31 ёшли дарвозабон ўзаро келишувга кўра, шартномани бекор қилишга қарор қилишди.
Рафаэл бир оз муддат эркин агент бўлган бўлса ҳам, ўзига Бразилиядан клуб топди. Дарвозабон камида мавсум сўнггига қадар "Крузейро"да ўйнайди.
Рафаэл жорий мавсум "Рединг" таркибида 7та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 18та тўп олиб чиқди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар