“Реал” Зидан қўл остида энг йирик мағлубиятни қарши олди

24 дек 2017, 03:25
Ла Лиганинг 17-турида “Реал” ўз майдонида “Барселона”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бу мағлубият Зиданнинг “Реал” бош мураббийлигидаи энг йирик мағлубияти бўлди.

2016 йилнинг 5 январидан буён қироллик клубини бошқариб келаётган Зидан илк марта жамоаси билан йирик –уч тўп фарқи билан мағлубиятни қарши олишга мажбур бўлди.

Зидан қўл остида жамоа бунгача “Вольфсбург” (0:2) ва “Тоттенҳэм”га (1:3) икки тўп фарқи билан мағлуб бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca