"Реал" ёзда Ракитични ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганди

Aslanov Jasurbek
5 окт 2016, 21:19
Мадриднинг "Реал" жамоаси ёзда кутилмаган трансферни амалга ошириши мумкин эди.


"Қироллик клуби" "Барселона" футболчиси Иван Ракитични харид қилиш вариантини кўриб чиққанди.

Каталонияликлар ёзда Андре Гомеш ҳамда Денис Суаресларни ўз сафларига қўшиб олгандилар. "Реал" раҳбарияти эса ушбу трансферлар Ракитични харид қилишда ёрдам беришини ўйлаб кўрганди.

Бироқ, "Реал" якунда барибир хорватиялик футболчи борасида расмий таклиф билан чиқмади. Биринчи учрашувдаёқ "Барса"дагилар Ракитични қўйиб юбормоқчи эмасликларини маълум қилдилар.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo