"Реал" Марселодан норози
19 окт 2020 19:21
Янгиликлар
"Реал" Марселодан норози
Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти ҳимоянинг чап қанотини кучайтириш ҳақида ўйлаяпти. Бу ҳақда AS хабар тарқатди.
"Қироллик клуби" Марселонинг жисмоний ҳолатидан норози. Яқинда бразилиялик ҳимоячи "Реал" билан ҳамкорликни тўхтатиб, МЛСга йўл олиши мумкинлиги ҳақида янгиликлар пайдо бўлган эди.
Бундай ҳолатда Мадрид гранди "Тоттенхэм"дан Серхио Регилонни қайтариш вариантини фаоллаштиради. Хабаригиз бор, 23 ёшли испаниялик футболчи сентябрь ойида "шпорлар"га сотиб юборилган эди (30 млн евро), аммо "қаймоқранглилар" Серхиони қайта харид қилиш ҳуқуқини сақлаб қолишган.
2020/21 йилги мавсумда 4 та ўйин ўтказган Регилон 2 та голли узатмани амалга оширишга улгурди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар