"Реал" "Манчестер Сити" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи

Mirjalol Normatov
18 апр 2021, 13:14
"Реал" ўз таркибига "Манчестер Сити" вингери Раҳим Стерлинг билан шартнома имзоламоқчи.

"Daily Star" хабарига кўра, футболчи "шаҳарликлар" таркибидаги ҳолатидан мамнун ва шу боисдан клубда қолишга тайёр турибди. Аммо "Реал" Раҳимни сотиб олиш учун рад этиб бўлмас таклиф тайёрламоқда. Қайд этилишича, "Реал" Стерлинг учун 100 млн евро тўлашга тайёр турибди. Шунингдек, таклифда яна бир қанча бонуслар ҳам бўлади.

Стерлингнинг клуби билан шартномаси 2023 йил ёзига қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Star