"Реал" келаси ёзда катта трансферларни амалга оширмоқчи

Alisher
18 авг 2021, 07:51
Мадриднинг "Реал" клуби келаси ёзда катта трансферларга қўл урмоқчи.

Мадридликлар яна эркин агентлар бозорига чиқишади ва бир неча ажойиб футболчилар билан шартнома имзолашни режалаштиришмоқда.

Бундай усулнинг самарасини Давид Алабанинг трансферида кўриш мумкин. "Қироллик клуби" ўрта чизиқни янгиламоқчи. "Реал"нинг нишонида Леон Горецка ("Бавария"), Поль Погба ("Манчестер Юнайтед") ва Эдуардо Камавинга ("Ренн") бор.

"Қаймоқранглилар" шунингдек "Челси"дан ҳимоячи Антонио Рюдигер ва ПСЖдан ҳужумчи Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Барча 5 футболчининг шартномаси келаси ёзда якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›