LIVE. ЖЧ. Аргентина — Миср 0:2 (матнли трансляция)

7 июл 2026, 20:50
Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичи доирасидаги баҳснинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

ЖЧ, 1/8 финал

Аргентина — Миср 0:2

Голлар: 15 - Яссер Иброҳим, 67 - Мустафо Зико

Амалга оширилмаган пенальти: 21 - Лионель Месси

Аргентина: 23. Эмилиано Мартинес, 26. Науэль Молина, 13. Кристиан Ромеро, 6. Лисандро Мартинес, 3. Николас Тальяфико (15. Николас Гонсалес, 66’), 7. Родриго Де Пауль (22. Лаутаро Мартинес, 66’), 20. Алексис Мак Аллистер, 24. Энцо Фернандес, 5. Леандро Паредес, 10. Лионель Месси, 9. Хулиан Альварес.

Захира: 1. Хуан Муссо, 12. Херонимо Рульи, 2. Маркос Сенеси, 4. Гонсало Монтьель, 19. Николас Отаменди, 25. Факундо Медина, 8. Валентин Барко, 11. Жовани Ло Чельсо, 14. Эксекиэль Паласиос, 18. Николас Пас, 16. Тьяго Альмада, 17. Жулиано Симеоне, 21. Хосе Лопес.

Миср: 23. Мустафо Шобейр, 5. Рами Рабья, 2. Яссер Иброҳим, 3. Муҳаммад Хани, 15. Карим Хафез, 19. Марван Аттия, 17. Моханад Лашин, 8. Эмам Ашур (14. Хамди Фати, 46’), 11. Мустафо Зико, 10. Муҳаммад Салоҳ, 12. Хессем Хассан.

Захира: 1. Муҳаммад Эль-Шенави, 16. Аль-Махди Солиман, 26. Муҳаммад Алаа, 4. Хоссам Абдельмагид, 24. Тарек Алаа, 18. Набиль Дунга, 21. Махмуд Сабер, 7. Трезеге, 9. Хамза Абделькарим, 20. Ибрахим Адель, 22. Омар Мармуш, 25. Зизо.

Огоҳлантиришлар: 61 - Мустафо Зико

71. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун қисқа танаффус эълон қилинди.

68. Бу гол ҳеч қанақасига бекор қилинмайди! Ҳалол, пок, тоза гол!

67. ГОЛ! Зико ҳисобни иккитага оширди! Яна Миср қарши ҳужумга ўтди, тўпни Мустафога етказиб беришди ва у аниқ зарба йўллади!

66. Сал қолса Зико ўз дарвозасига тўп киритиб қўйиши мумкин эди.

📺 60. Гол бекор қилинди! Мисрликлар аргентиналик футболчидан тўпни олиб қўяётганда қўполлик ишлатибди.

59. Стоп, гол бўлган ҳолат ВАРда кўрилмоқда.

gettyimages-2285088236-2048x2048.jpg

58. Хассан ҳисоби иккитага оширди! Миср қарши ҳужумга қочиб кетди, Хессемга яхши узатма бўлди ва гол урди!

53. Молинанинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

47. Де Паулнинг зарбасидан сўнг тўпни Шобейр ушлаб олди.

🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.

🕘 45+6. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

43. Хулиан Алваресдан яна бир зарба, аммо буниси ноаниқ бўлди.

40. Миср посбонига тиббий ёрдам кўрсатилди.

39. Мустафо!!! Яна бир сейв! Алвареснинг жуда қулай вазиятдан тепган тўпини Шобейр қайтарди!

38. Мессининг дарвоза томон тепган тўпи аниқ бўлмади.

35. Карим Ҳафезнинг узоқдан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.

31. Мессининг жарима зарбасидан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб, майдондан чиқиб кетди.

29. Энцонинг зарбасига мисрликлар “блок” қўйди.

28. Ҳаволатиб узатилган тўпни Мак Аллистер дарвозага йўллади, Миср посбони эса ажойиб сейв қилиб, жамоасини голдан сақлаб қолди!

23. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун қисқа танаффус эълон қилинди.

22. Даҳшатли сценарий…

gettyimages-2285079723-2048x2048.jpg

21. Месси пенальтидан гол ура олмади!

19. Тальяфико олдинга юриш қилаётганда унга нисбатан Хассан қўполлик ишлатди.

⚽️ 19. Пенальти! Миср дарвозаси томон!

16. Тезкор гол урилди, энди Месси бошчилигидаги терма жамоа нима қила оларкин, кузатамиз.

gettyimages-2285078701-2048x2048.jpg

15. ГОЛ! Яссер Иброҳим ҳисобни очди! Ҳаволатиб узатилган тўпни Иброҳим дарвозага аниқ йўллади!

12. Африка терма жамоаси вакиллари майдонда фаол, аргентиналиклар эса бир қатор хатоларга йўл қўймоқда.

6. Мисрликлар секин-аста олдинга ўтишга интилмоқда.

1. Энзо Фернандес илк дақиқалардан оғриқ сезиб, майдонда ётибди. 

🕛 1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичи доирасидаги Аргентина — Миср баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia