"Челси" ва "Ливерпуль” Лондон клуби вингери учун курашмоқда

4 июл 2026, 11:25
"Фулхэм" вингери Кевин фаолиятини топ клубда давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, "Челси" ва "Ливерпуль” клублари бразилиялик футболчини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. 23 ёшли футболчининг аллақачон АПЛда ўйнашга мослашгани манфаатдор жамоалар учун асосий омил ҳисобланади. "Фулхэм" ўз футболчисини 50-55 миллион еврога баҳоламоқда.

Кевин 2025/26 йилги мавсум жамоаси сафида барча мусобақаларда 31 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/Ekremkonur