

Ўйиннинг 56-дақиқасида бош ҳакам “Арсенал” дарвозаси томон пенальти белгилади. Аммо, “Сандерленд” ярим ҳимоячиси Энцо Ле Фее ундан фойдалана олмади. Икки дақиқа ўтиб Бруну Гимараэш рақиб дарвозасини ишғол қилди. Рейнилдо Мандава 90+6 дақиқада иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. Букайо Сака 90+7 дақиқада 11 метрлик нуқтадан тўп киритиб, ишончли ғалабани таъминлади.
“Арсенал” ҳозирда АПЛда 4 ўйиндан сўнг 12 очко жамғарган ҳолда жадвалда биринчи ўринда бормоқда.





