

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Саудия жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолади. Унинг йиллик маоши таҳминан 6 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, Эдуард Сперцян 2021 йилдан бери Россия жамоасида фаолият олиб бораётганди. У якунланган мавсумда жами 42 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 14 та гол ва 18 та ассист бор.



