"Реал" Асенсио ва Себальосни қанчага сотишга тайёрлиги маълум бўлди

Alisher
9 июл 2022, 17:17
"Реал" ярим ҳимоячи Марко Асенсио ва Дани Себальосни сотишга тайёр.

Мадрид клуби Асенсио учун 50 миллион евро олмоқчи, аммо ҳозирча расмий таклиф йўқ.

Қайд этиш керакки, "қаймоқранглилар" Себальос учун камида 15 млн евро олишмоқчи.

26 ёшли Асенсио ва 25 ёшли Себальоснинг "Реал" шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ABC