UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  6 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  6

"Реал" 2023 йилнинг ёзида Беллингем учун 90 млн евро беради. Трансфер "Ливерпуль" ва "Челси"нинг қизиқиши сабаб 100+ млн еврога амалга ошиши мумкин Янгиликлар

"Реал" 2023 йилнинг ёзида Беллингем учун 90 млн евро беради. Трансфер "Ливерпуль" ва "Челси"нинг қизиқиши сабаб 100+ млн еврога амалга ошиши мумкин

"Реал" Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем билан шартнома имзоламоқчи.

Мадрид клуби келаси ёзда Дортмунд клубига тез орада 19 ёшни қаршилайдиган ярим ҳимоячи учун 90 млн евро атрофидаги маблағни таклиф этади. Аммо, Англия клубларининг Беллингем харидига қизиқиши сабаб бу катта нарх эвазига амалга ошиши мумкин – 100 млн евро. Жуд учун даъвогарлар орасида "Ливерпуль" ва "Челси" бор.

Беллингемни "Реал"нинг 2023 йилнинг ёзидаги бош трансфер мақсади сифатида айтишмоқда. Агар харид амалга ошса, "Реал" ярим ҳимояни қайта қуришдаги режасини амалга оширади – клуб ушбу ёзда таянч хавбеки Орельен Чуаменини харид қилди, бир йил олдин эса Эдуардо Камавинга билан шартнома имзолаган эди. Ушбу футболчилар Феде Вальверде билан биргаликда Каземиро, Лука Модрич ва Тони Кроос триосининг тўлақонли ўринбосарлари сифатида тилга олинмоқда.

Қайд этиш керакки, Беллингемнинг "Боруссия" билан шартномасида товон пули йўқ. Унинг битими 2025 йилда якунига етади, шу сабаб трансферни амалга ошириши учун Дортмунд клуби билан келишишга тўғри келади.

"Реал" ҳар қандай ҳолатда ҳам Жуд билан ушбу ёзда шартнома имзолашга уринмайди. Клуб ярим ҳимоядаги қайта қуриш босқичма-босқич амалга ошиши керак деб ҳисоблайди.

Трансфернинг ушбу ёзда амалга ошишига "Реал" қайдномасида Евроиттифоқдан бўлмаган ўйинчи учун жой йўқлигидир – Брекситдан сўнг ушбу квотадан англиялик ўйинчилар ҳам жой эгаллади (истисно эса Брексит ўтказилаётган пайтда Евроиттифоқ мамлакатларидан бўлган клубда ҳаракат қилган футболчилар учун бўлади, аммо янги шартнома имзолашдан сўнг улар ҳам ушбу квотага қўшилади).

Ҳозирда "Реал" қайдномасидаги ушбу уч жой Винисиус, Родриго ва Эдер Милитао билан банддир. Винисиус икки фуқаролик учун ҳужжатлар топширди ва у тез орада испан паспортини олади. Шундан сўнг ушбу масала билан Родриго ва Эдер шуғулланади – уларнинг ҳужжатлари аллақачон тайёр.

Беллингем ўтган мавсум "Боруссия" таркибида барча мусобақаларда 43та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 13та ассист қайд этди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика