“Реал” 20 йил ичида илк бор бундай натижани қайд этди

Narzulla Saydullayev
22 окт 2020, 09:20
“Реал” ЕЧЛ 1-турида ўз уйида “Шахтёр”га 2:3 ҳисобида енгилди.

Мадрид клуби 2005 йил сентябридан бери илк бор ЕЧЛ доирасида баҳсда биринчи бўлимнинг ўзида 3 та гол ўтказиб юборди. Сўнгги бор бундай ишни “Лион” уддалаганди (3:0, ўйин шу ҳисобда якунига етганди).
“Реал” ЕЧЛда ўз майдонидаги ўйинларнинг биринчи бўлимида 2000 йилдан бери рақибларга 3 та гол уриш имкониятини бермай келаётганди. Охирги марта 2000 йил февралида “Бавария” “Реал”ни “Сантьяго Бернабеу”да 4:2 ҳисобида мағлуб этганди.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›