Райола: “Мен Гвардиолага эмас, “Манчестер Сити”га футболчиларни таклиф этгандим”
07 апр 2018 01:16
Янгиликлар


Райола: “Мен Гвардиолага эмас, “Манчестер Сити”га футболчиларни таклиф этгандим”
Машҳур футбол агенти Мино Райола “Манчестер Сити” бош мураббийининг сўзларига изоҳ берди.
Гвардиоланинг сўзларига кўра, Райола унга Поль Погба ва Генрих Мхитарянни ўз жамоасига трансфер қилинишини таклиф этган.
“Мен ҳеч қачон Гвардиола билан гаплашмаганман. Ва мен футболчиларни унга эмас, “Манчестер Сити”га таклиф этганман. Бу ажойиб мураббийга эга ажойиб клуб. Мен ўшанда гап қайси футболчилар ҳақида кетганлиги ва бу футболчилар кимлар эканлигини айтиб ўтирмайман” , дея Райоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mirror.
Таъкидлаш жоизки, Мино яқиндагина “МЮ”да нкетиб “Лос-Анжелес Гэлакси” билан шартнома тузган Златан Ибрагимовнинг ҳам манфаатларини ҳимоя қилади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар