UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  0 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

Равшан Эрматов: «Сифатли ҳакамликсиз сифатли футболга эриша олмаймиз» Янгиликлар

Равшан Эрматов: «Сифатли ҳакамликсиз сифатли футболга эриша олмаймиз»

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Coca-Cola Суперлига ва Про-лига ҳакамлари учун семинар бўлиб ўтди.

Кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида Coca-Cola Суперлига ва Про-лигада фаолият юритадиган ҳакамлар иштирокида ўтган тур учрашувлари якунларига бағишланган семинар ташкил қилинди. Унда ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази вакиллари, ФИФА инструкторлари, ҳакамлар ва назоратчилар иштирок этишди.

Семинарни ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов танқидий руҳда очиб берди ва ўз нутқи давомида мамлакатимизда футбол ривожланаётгани, шу билан биргаликда, унинг ривожланишида ҳакамлик алоҳида ўрин тутиши, ҳакамлар бир вақтнинг ўзида мамлакат футболининг ҳам юзи эканлиги, шу сабабли ҳакамлардан ҳар ўйинга юқори тайёргарлик кўриш кераклиги ва ҳар бир ҳакам мунтазам равишда ўз ишига нисбатан профессионал ва жиддий ёндашиши лозимлигига урғу берди.

«Ҳакамларимизнинг савияси футболимизнинг ривожланишига таъсир ўтказади. Улар йўл қўяётган хатолар жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Аввал ҳам кўп таъкидлаганмиз — сифатли ҳакамликсиз сифатли футболга эриша олмаймиз. Сизларнинг зиммангизда катта масъулият бор», деди Равшан Эрматов.

Семинар давомида тажрибали экспертлар томонидан тайёрланган видеороликлар ёрдамида жорий йилги Суперлига баҳсларида қайд этилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Баъзи хатолар кўрсатиб ўтилиб, камчиликларни қандай бартараф этиш, кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги бўйича кўрсатмалар берилди.

Яккакурашлар вақтидаги кескин вазиятларни ўрганиш, жарима майдончаси ичидаги қоида бузилишлари, ўйиндан ташқари ҳолатлар, қоидабузарликлар даражасини аниқлаш ва шунга кўра жазо турларини белгилаш борасида таҳлилий фикрлар айтилди.



Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика