UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  2 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  1 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  5 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  151 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  5 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  24 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1

Равшан Элибоев: "Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман" Янгиликлар

Равшан Элибоев: "Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев Кувайтда давом этаётган Осиё Кубоги баҳслари ва Баҳрайнга қарши учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Мусобақа ташкилотчилиги ҳақида

— Турнир яхши ташкил этилган. Бизни яхши кутиб олишди, шароитлар ташкил этиб беришди. 

— Ўтказилган икки ўйин ҳақида

— Рақибларимизни яхши ўрганиб чиқдик. Хусусан, Туркманистон билан кечган ўйинда кўплаб имкониятларга эга бўлдик ва улардан фойдалана олдик. Тожикистонга қарши ўйинга келадиган бўлсак, учрашувни яхши бошладик. Бироқ иккинчи таймда Тожикистон ҳам ўйинни ўз тарафига оғдиришга ҳаракат қила бошлади. Улар билан жуда кўп тўқнаш келдик. Шу сабабли улар бизни яхши ўрганган ва бу нарсалар ўйинда қўл келди. Асосийси, уч очкони қўлга киритдик ва кейинги босқичга чиқдик.

— Жамоани руҳлантириш ва Тожикистон билан ўйиндаги сейвлар ҳақида

— Ҳар битта ўйиндан олдин ҳамма концентрациясини жамлаб, ўзини руҳан тайёрлаб чиқади. Аслида ҳамма нарса тажрибани ортидан келади. Биз бу жамоа билан Жаҳон чемпионатида ўйнадик, шу сабабли барибир тажриба ўз сўзини айтди. Ҳар қандай босим ва қийин вазиятда бу нарса сизга қўл келади.

— Ўтказиб юборилган голлар ҳақида

— Имкон қадар дарвоза дахлсизлигини сақлашга ҳаракат қилдим. Ҳар икки голда ҳам имкон қадар зарбаларни тўсишга уриндим, лекин рақиб ҳам ўзига яраша потенциали юқори футзалчи эди, шу сабабли улар ҳам имкониятдан фойдалана олишди. 

— Баҳрайн билан бўладиган ўйин ҳақида

— Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман. Баҳрайнга келадиган бўлсак, рақибни ўрганмоқдамиз. Ўтган ўйинлардаги хатоларни кўриб чиқиб, бу баҳсда уларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, Баҳрайн билан чиройли ўйин кўрсатамиз.


Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги сўнгги ўйинда футзалчиларимизга Баҳрайн терма жамоаси рақиблик қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2-турдан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда, гуруҳ пешқадами бўлиб турибди ва чорак финал йўлланмасини нақд қилиб қўйган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика